Халқ таʼлими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таʼлим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таʼтил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.
Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масʼул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маʼнавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.