Декрет таътилидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари қандай тақсимланади?

Декретдан қайтганлар фақатгина таътилдан аввалги дарсини олиб ўта олади деган қарор ҳали ҳам кучдами? Масалан, декрет таътилига чиқмасдан аввал дарс 10 соат эди. Қайтгандан кейин ҳам шу 10 соатга ишлайдими?

 

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 19-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланадию.

 

Яъни, ходим декрет таътилидан қайтганда унинг дарслари қайта тақсимланадию. Ўқитувчининг кўрсатгич натижалари юқори бўлса, (тоифа, сертификат ва ҳ.к) унга аввалгидан ҳам кўпроқ дарс соатлари ажратилиши мумкин.

 

Умуман олганда, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга фақат таътилдан аввалги дарс соатларигина берилади деган қоида йўқ.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры