Вазирлар Маҳкамасининг низомига мувофиқ, вазирлик қуйидаги ҳолларда нодавлат олийгоҳ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиши мумкин:
– литсензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
– лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
– литсензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса;
– лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.