Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талабага Президент гранти берилади - Ta’lim xabarlari
Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талабага Президент гранти берилади

Кундузги таълим шакли имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талаба Президент грантини олади. Имтиҳонларда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл. Агар талаба контрактга қабул қилинган бўлса ҳам, Президент грантига лойиқ кўрилса, грант асосида ўқийди.

 

 

Президент гранти учун ажратилган квотанинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳар йили Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади. Муайян таълим соҳаси учун ажратилган Президент гранти квотаси бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади.

 

 

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасасига ўқишга киришда қўшимча балл шаклида имтиёз бериладиган тоифадаги абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган балига қўшиб берилган баллар Президент грантига даъвогарларни аниқлашда ҳисобга олинмайди.

 

 

Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар рўйхати ҳар йили кириш имтиҳонлари ва танлов тўлиқ якунлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади ва бу талабалар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

 

 

Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни «аъло» баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида аниқланади. Ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

 

 

Бунда талабага:

 

 

– Президент гранти учун белгиланган стипендия иккинчи курснинг ўқув йили бошидан ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган стипендия тайинланмайди;ўқув семестри якунига кўра камида битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлмаганда, Президент гранти соҳибларига келгуси ўқув семестри мобайнида умумий тартибда белгиланадиган стипендия тайинланади ва тўланади;

 

 

– навбатдаги ўқув семестри якунига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлганда, Президент гранти учун белгиланган стипендия қайта тайинланади ва тўлаб борилади;

 

 

– ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

 

 

Бу стипендия миқдори Президент стипендияси билан бир хил. Президент стипендияси эса 2,1 млн сўм (2023 йилги маълумотга кўра)

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры