Магистратура талабаси асосий ходим сифатида ишлаши мумкин(ми)? - Ta’lim xabarlari
Магистратура талабаси асосий ходим сифатида ишлаши мумкин(ми)?

Меҳнат кодекси 81-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

 

Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги ёриқномага мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади. Агар магистрант бошқа жойда ишламаса корхона уни асосий ходим сифатида ишга қабул қилиши ва унинг меҳнат дафтарчасини юритиши керак.

 

Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

Шунингдек норманинг иккинчи қисмига асосан олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

 

Магистрантнинг асосий вазифаси таʼлим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анʼанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти ёʻқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

 

Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яʼни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

 

Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.

 

Шунга кўра магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин. Бироқ ўқиш соатлари ва иш юкламаси бир бирига ҳалал бермаса, 1 ставкада ишлаш мумкин. Бунга МК 118-моддаси асос боълади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры