Талаба қандай ҳолатларда академик таътил олиши мумкин? - Ta’lim xabarlari
Талаба қандай ҳолатларда академик таътил олиши мумкин?

Академик таътил бериш тўғрисидаги низомга мувофиқ, талабалар ўз ихтиёрига кўра, қайси таълим шаклида таҳсил олишидан қатъий назар академик таътил олиш ҳуқуқига эга.

 

Академик таътил олиш учун талаба томонидан ОТМ ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилинади. Академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

 

–ҳарбий хизматни ўташ учун;

–саломатлигини тиклаш учун;

–ҳомиладорлик ва туғиш учун;

–болаларни парвариш қилиш учун;

–оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

 

Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

 

ҳарбий хизматни ўташ учун — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;

 

ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига;

 

саломатлигини тиклаш ҳамда оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун — кейинги йилнинг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошлангунига қадар бўлган муддатга (агар мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ талаба академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилса, навбатдаги семестрнинг бошлангунига қадар бўлган муддатга).

 

Бунда, қайд этилган муддатлардан бири талабанинг аризасига мувофиқ олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан белгиланади.

 

Аризага академик таътил олиш учун сабаб бўлган ҳолатни асословчи ҳужжат (талабани ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги чақирув қоғози ёки талаба доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси ёхуд оиласининг бетоб аъзоси доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси) илова қилинади.

 

Мурожаат бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилиб, таътил бериш ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади. Унда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш санаси кўрсатилади.

 

Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди. Шунингдек, талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

 

Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры