Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини олиб бориш мажбурийми? - Ta’lim xabarlari
Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини олиб бориш мажбурийми?

Фан тўгараклари ўқитувчининг педагогик юкламаси таркибида бўлганлиги боис ўтилган тўгарак машғулотлари учун ҳам ойлик маош ҳисобланади.

 

Чунки педагог ходимнинг иш юкламасини ҳисоблаб чиқаришда ўқув-тарбия жараёни ва ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни ҳисобга олинади.

 

Ўқув-тарбия жараёни педагог ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатларини ўтиш кирса, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий- педагогик жараёнига эса фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

 

Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан ўқитувчиларининг лавозим мажбуриятларида ҳам педагог ходимлар ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этиш лозимлиги қайд этилган.

 

Шунингдек, “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари”да ҳам ўқитувчилар фан тўгаракларида ишлаши лозимлиги қайд этилган.

 

Демак, фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини ўтиш мажбурий ҳисобланади. Бунда ўқитувчи фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориши керак.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры