Таълим кредити ҳақида батафсил маълумот

Таълим кредитига оид барча саволларга қуйида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

Кредит миқдори қанча?

 

1-курслар учун бир йиллик контракти миқдоригача ажратилади. Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда таълим кредити тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно).

 

Қанча муддатда қайтариш керак?

 

Ўқиш муддати (3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатга.

 

Кредит неча фоизга берилади?

 

🧑🏻‍🎓йигитлар учун — Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 13,5% — 2024-йил 10-сентябрь ҳолатига);

👩‍🎓қизлар учун – фоизсиз (0%);

Эслатма! Агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, унда кредит фоизи ҳам пасаяди. Агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).

 

Таълим кредити кимларга берилади?

 

– фақат кундузги таълим шаклига;

– бакалавр (шу жумладан иккинчи мутахассислик) ёки магистрга;

– тўлов-контракт асосида ўқишга кирган;

– ёки ўқишини кўчирган талабаларга берилади.

 

Қандай ҳолатларда кредит берилмайди?

 

– супер-контракт учун;

– сиртқи;

– кечки;

– масофавий;

– махсус сиртқи шакллар учун таълим кредити берилмайди.

 

Қайси ОТМлар учун берилади?

 

Таълим кредити Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ёки хорижий олий таълим муассасалари учун берилади.

 

– олий;

– ўрта махсус;

– профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари

– ёки қўшма дастурда ўқийдиган талабаларга берилади.

 

Хорижда жойлашган ОТМларда ўқиш учун ва ҲЕМИС дастурига уланмаган хусусий ОТМларнинг талабаларига таълим кредити берилмайди.

 

 

Кафиллик талаб этиладими?

 

Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин (яъни айнан қариндош бўлиши шартмас).

 

Чет эл фуқароларига ҳам бериладими?

 

Таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга банкларнинг ўзлари тижорий шартларда кредит бериши мумкин.

 

 

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

 

Банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;

б) талаба ва таълим муассасаси ўртасидаги шартнома (контракт);

д) кредит қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

э) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса);

к) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

 

Ариза қанча вақтда кўриб чиқилади?

 

Ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар рад этилса бу ҳақда талабага сабаби кўрсатилган жавоб хати берилади.

 

Шунингдек, кредит олувчи таълим кредитини шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.

 

 

Эслатма! Таълим кредитига қуйидаги 2 усул орқали онлайн ариза юбориш мумкин:

1) https://talim-krediti.mf.uz сайти;

2) Ягона портал орқали (https://my.gov.uz/oz/service/677).

 

Банкка бориш маъқул бўлса, унда бу вариантни ҳам кўришингиз мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры