Афғон аёллари Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади - Ta’lim xabarlari
Афғон аёллари Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади

9 сентябрь куни Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қатарнинг “Таълим ҳар нарсадан устун” (“Эдуcатион Above All”) фонди ўртасида афғон аёлларини Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида ўқитишни ташкил этишни назарда тутувчи меморандум имзоланди. Мазкур келишув доирасида 160 нафар афғон аёлини Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тиббиёт йўналишлари бўйича ўқитиши режалаштирилган.

 

 

Ўқув дастурлари Ўзбекистондаги тажрибали тиббиёт мутахассислари томонидан олиб борилиб, аёлларнинг касбий кўникмаларини оширишга хизмат қилиш билан бирга уларнинг ўз ватанидаги тиббиёт соҳасига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга ҳам катта таъсир кўрсатади.

 

Лойиҳага доир харажатларнинг катта қисмини Қатар томони ўз зиммасига олди. Хусусан, “Таълим ҳар нарсадан устун” фонди афғон аёлларини ўқитиш, турар жой билан таъминлаш ва бошқа зарур харажатлар учун 2,2 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратади.

 

Мазкур меморандумнинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиб, халқаро таълим ва тиббиёт соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди. Бу ташаббус Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги муҳим ўрнини яна бир бор намоён этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати ўзининг дўстона сиёсати билан қўшни мамлакатларга кўмак бериш орқали минтақада таълим тизимини ривожлантиришга ва иқтидорли мутахассислар тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда.

 

Мазкур келишув нафақат Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди, балки Афғонистондаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва келажакда ўзига ишонадиган тиббиёт мутахассислари етишиб чиқишига замин яратади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры