Квота тўғрисидаги президент фармойишида контракт асосида магистратурага кирадиган талаба хотин-қизларнинг контракт пулларини тўлаб бериш қайд этилган.
Контракт пуллари ҳеч қандай қайтариш шартларисиз тўлаб берилади.
Бунинг учун:
Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар ҳар йили 15 сентябргача ўзлари ўқиётган ОТМ ректори номига ариза билан мурожаат қилишади. Бу санадан кеч қолганларнинг контракти тўланмайди. Талабгорларнинг аризалари йиғилиб ОТМ тегишли бўлган вазирликка юборилади.
15 октябргача ОТМларнинг ректорлари талабгорларнинг контракт пулларини тўлаб бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Маълумот учун: магистратура учун чет тили сертификати мажбурий. Бунда филология таълим йўналишлари учун сертификат даражаси камида C1, бошқа барча таълим йўналишлари учун эса B2 бўлиши керак.