2024 йил 6–7-сентабр кунлари Нукус шаҳрида ОТМга кириш ҳамда ўқишни кўчириш бўйича тест синови натижаларидан норози бўлиб, апелляция шикояти берган абитуриентларнинг мурожаатлари Апелляция комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилди.
Бунда 446 нафар абитуриентнинг эътирозини кўриб чиқиш режалаштирилган эди. Шундан 91 нафари ( 20,4%) жараёнда иштирок этди, 355 нафари эса иштирок этмади.