Синов муддати узоғи билан уч ой муддатга ходимнинг ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш, меҳнат шартномасида келишилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши учун тузилади.
Бироқ Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидаги шахслар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
– ҳомиладор аёллар;
– уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
– корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
– ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари.
Шундан келиб чиқиб, талабалар ОТМни битиргач ишга 1-маротаба ишга кираётганида синов муддати белгилашга қонунан йўл қўйилмайди.