Туман мудири директорларга ўқувчиларини хусусий мактабларга юбориш топшириғини бергани айтилмоқда - Ta’lim xabarlari
Туман мудири  директорларга ўқувчиларини хусусий мактабларга юбориш топшириғини бергани айтилмоқда

Давлат умумий ўрта таълим мактаблари директорларига номаълум туман бўлим бошлиғи томонидан, ўз ўқувчиларини хусусий мактабларга юбориши сўралган.

 

Блогер Исроил Тиллабоев ўз телеграм каналида, бу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди:

 

Биздаги таълимга бўлган умид шу даражадаки, ҳаттоки  туман бўлими бошлиғи ҳам буни яхши бўлиб кетишига ишонмай,  ота-оналарга хусусий мактабларга боласини жўнатишини сўраб болаларни давлат номидан ўқитишга масъул этиб тайинланган директорларига топшириқ беради. Расмий хат бу бажариш шарт бўлган ижро ҳужжати ҳисобланиб,  унинг ижроси таъминланиши назорат қилинади, демак мактаб директорлари нечта ўқувчини хусусийга юборгани ҳақида ҳисобот беради, эҳтимол ўқувчиларини хусусийга ҳайдамаганлар гап эшитади😂😂😂

Ҳўп, хусусий мактаблар ҳам керак,  сифатда рақобатни сал ҳосил қилади майли, лекин жа унчаликмасда ўртоқ мудирлар,  ҳозирданоқ сизлар оқ байроқ кўтарворсаларинг қолганлар нима қилсин,  сал ҳазилакам бўлса ҳам курашинглар хусусийлардан яхши ўқитишга ҳаракат қилишга, жанг қилмасдан енгилсаларинг хусусийга пули етмайдиган халққа қийин бўладида аҳир.

Ўзи табақаланиш кучаяверади бундан буёғига, буни энди мудирлар ўзи бош бўлиб ёрдамлашиши шармандада.

Ўйнаб қўяй хусусийжонлардан))

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры