Мактаблардаги айрим лавозимлар қисқартирилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи (30.09.2024 №288) билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 40б-сон буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Унга кўра, синфлар сонига қараб «кутубхоначи» штатини ажратиш амалиёти бекор қилинади ҳамда барча мактабларда «Кутубхона мудири» (1 штат бирлиги) лавозими ажратилади.

 

Психолог лавозими эса ўқувчилар сони 1500 нафаргача бўлганда 1 бирлик, 1500 нафардан ортиқ бўлганда 2 бирликдан штат ажратилади.

 

Лаборант лавозими тугатилди. Лаборатория хонаси мавжуд бўлганда физика ёки кимё фани ўқитувчисидан бирига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры