Фан олимпиадалари ғолибларига бериладиган мукофот даромад солиғидан озод қилинади - Ta’lim xabarlari
Фан олимпиадалари ғолибларига бериладиган мукофот даромад солиғидан озод қилинади

 

Шавкат Мирзиёев кеча мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

 

Тақдимотда қуйидагилар таклиф этилди:

 

– боғчалар қамровини кенгайтириш мақсадида мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади;

 

– боғчалардаги педагогларнинг катта қисми ўрта махсус маълумотли. Шу сабабли, бу йўналишдаги олий таълимда дуал таълим шакли очилади, сиртқи ва кечки ўқувларда мақсадли квоталар оширилади;

 

– ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрлаш доирасида терма жамоаларга чет эллик мутахассислар жалб қилинади, хорижий жамоалар билан қўшма йиғинлар ўтказилади;

 

– бугунги кунда 22 та халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланмоқда. Энди мукофотланадиган олимпиадалар сони 28 тага оширилади;

 

– республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоа раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ҳамда совғалар даромад солиғидан озод этилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры