Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги чет тилларидан имтиҳон ўтказиш саналарига ўзгартириш киритилгани сабабли 27–29 сентябрь саналарини танлаган талабгорлар учун ҳам имтиҳонлар 21–22 сентябрь кунлари ўтказилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, талабгорлар айнан қайси сана ва сменада тест синовида иштирок этишларини шахсий кабинетлари орқали имтиҳон ўтказилиш саналаридан камида уч кун олдин тест синови рухсатномаси орқали билиб олишлари мумкин.
“27–29 сентябрь саналарини танлаган талабгорлардан шахсий кабинетларини кузатиб боришлари сўралади”, – дейилади агентлик хабарида.