Қашқадарёда 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйиш талаб қилинди - Ta’lim xabarlari
Қашқадарёда 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйиш талаб қилинди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 14-мактабда Солиқ инспекцияси ходими 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйишни талаб қилгани ҳақида видео тарқалди.

 

“Биз Нишон туман солиқ инспекциясидан келяпмиз. Сизларга эслатма бу. Ҳаммангиз ота-онангизга олиб борасиз. Яшаб турган жойингизнинг мол-мулк ва ер солиқларини солиқ инспекциясига бориб, ёки телефонда солиқ иловасидан тўлашлари керак.

 

Шуни илтимос қиласизлар. Уй кимнинг номида бўлса, бориб, ҳисоблаб тўлайди”, дейди ходим.

 

Солиқ инспекцияси ходимлари кимнинг рухсати билан таълим муассасасига киритилгани, ходимлар солиқларни йиғиш учун нима сабабдан айнан болалардан фойдаланаётгани ҳозирча номаълум.

 

Давлат солиқ қўмитаси Мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ушбу жараёнларни ноўрин хатти-ҳаракат ва кескин қоралашини маълум қилди. Шунингдек, муносабатда камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланиши ҳам билдирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлиги доирасида ҳар бир мактабга қоровуллар бириктирилиб, улар мактабга бегона шахсларнинг кириб-чиқишини ҳам назорат қилаётганди.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры