Магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилади - Ta’lim xabarlari
Магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилади

Ҳукумат қарори асосида давлат ОТМларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бу тартиб Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академияси учун ҳам амал қилади.

Бунинг учун талабгор контракт тўловини тўлиқ қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига15 сентябргачаа ариза билан мурожаат этади.

15 сентябрданн кечиктириб топширилган аризаларга ушбу имтиёз татбиқ этилмайди.

Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.

Умумлаштирилган талабгорлар рўйхати 5 иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун ОТМнинг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры