Икки томонлама шартнома — бу ОТМ ва абитуриент ўртасида тузилади. Бошқача айтганда агар контракт ёки супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи ёнидан тўламоқчи бўлса, шу бандни танлаш керак.
Бундан ташқари банкдан таълим кредити олмоқчи бўлса ёки ота-онасининг ишхонасидан ойлик маошидан тўламоқчи бўлса ҳам икки томонлама шартнома олиш кифоя қилади.
Уч томонлама шартнома — бу ОТМ, абитуриент ва яна бирор ҳомий ташкилот ўртасида тузилади. Агар контракт ёки супер-контракт пулини абитуриентнинг ўзи эмас, балки бирор ҳомий ташкилот тўламоқчи бўлса (балки кейинчалик ўша ташкилотга ишлаб бериш шарти бўлиши ҳам мумкин), унда уч томонлама шартнома деган бандни танлаш керак. Уч томонлама танланганда ўша ҳомий корхонанинг (ўқиётган университетнинг эмас) СТИР рақамларини ҳам киритиш керак бўлади.