Контракт миқдорлари киритилмаган — бу нима дегани?

Супер-контракт учун ариза бераётган айрим абитуриентларга контракт миқдорлари киритилмаган дея хабар чиқмоқда ва улар шартнома ололмаяпти. Ушбу муаммога ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев изоҳ берди.

Ҳуқуқшунос бунга сабаб қилиб, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳлар 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун супер-контракт нархини базавий контракт миқдоридан эмас, балки ўзлари белгилаган қимматроқ контракт нархидан ҳисоблаётганлигини келтирган.

«Бунинг учун эса молиявий мустақиллик берилган ҳамма олийгоҳ ўзининг контракт нархини вазирлик базасига киритиб чиқиши керак бўлади. Ҳозиргача анча-мунча олийгоҳ нархларни киритиб чиқди, лекин ҳали киритмаганлари ҳам бор. Ана ўшаларда хатолик чиқмоқда.

 

Хулоса: юқоридаги каби хатолик қуйидаги ҳолатларда учрамоқда:

 

1. Олийгоҳга молиявий мустақиллик берилган ва улар контрактни базавийдан қимматроқ қилиб белгилаган бўлса.

 

2. Супер-контракт нархини ҳисоблашда ўзи белгилаган қимматроқ контракт миқдорини асос қилиб олган бўлса.

 

Олийгоҳлар базага контракт нархини киритиши билан, ушбу муаммо ҳал бўлади.

 

Базавий контракт нархи билан ҳисобланадиган супер-контракт учун шартнома олишда ҳеч қандай муаммо бўлмаяпти», – дейди Хушнудбек.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры