Соатбай ишловчи педагогларга ойлик қандай ҳисобланади? - Ta’lim xabarlari
Соатбай ишловчи педагогларга ойлик қандай ҳисобланади?

Ўриндошлик асосида бошқа мактабдан келиб ишловчи педагоглар, ёки мактабнинг раҳбар ходимларига ўтилган дарс учун соатбай усулида иш ҳақи тўланади.

 

2023 йил 1 декабрь ҳолатига бир соат дарс учун белгиланган ойлик қуйидагича:

 

Олий тоифа — 48 777 сўм;

 

1-тоифа — 44 140 сўм;

 

2-тоифа — 39 612 сўм;

 

Мутахассис — 35 381 сўм;

 

Ўрта махсус — 33 073 сўм.

 

Ойликни ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор берилади. Педагог бир ой давомида неча соат дарс ўтганлиги ЎИБДЎ томонидан ҳисоблаб чиқилади ва иш вақтини ҳисоблаш табелига ёзилади.

ММТБ даги бухгалтер шу ёзилган соат бўйича иш ҳақи ҳисоблайди. Мисол учун 4 сентябрдан ўқиш бошланди ва сентябрь ойининг охирги кунига қадар айтайлик 28 соат дарс ўтилди. Бунда педагогнинг тоифасига қараб ойлик тўланади. Агар олий тоифали ўқитувчи бир ой давомида 28 соат дарс ўтган бўлса, уни қуйидагича ҳисоблаймиз.

28*48.777=1.365.756

 

Чиққан суммадан 13% даромад солиғи ва касаба уюшмаси учун ушлаб қолинади ва қолгани пластик картага тушади.

 

Бундан ташқари, дафтар текшириш суммалари ва қўшимча белгиланган устамалар бўлса улар ҳам қўшилади.

 

Эслатиб ўтамиз, соатбай ишловчи педагогларга фақат ўтилган дарс учун иш ҳақи тўланади. Таътил даври учун, байрам ва қўшимча дам олиш кунлари учун ойлик ёзилмайди.‌‌

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры