Магистратурада ҳам супер-контракт орқали ўқиш мумкинми?

Аввалги йилларда магистратура учун фақатгина тил сертификати бўлган талабалар ҳужжат топшира олгани сабабли, талабалар сони нисбатан камчиликни ташкил этарди. Бунинг натижасида, квоталар тўлмай қолиши ҳолатлари ҳам кузатилар эди.

 

Лекин бу йилдан тил сертификати бўйича бир қатор имкониятлар берилгани сабабли, магистратурага ҳужжат топширганлар сони ортиб кетди, натижада квоталар тўлиб, магистратурага кира олмаганлар сони ҳам ортди.

 

Амалдаги тартибга кўра, магистратурага квота доирасида ўқишга кира олмаганларга ҳам қўшимча имконият бериш мақсадида бир талабанинг ўқишига кетадиган сарф-харажатлардан келиб чиқиб белгиланган контракт асосида магистратурага қабул қилиш имконияти яратилди.

 

Лекин бунинг учун Давлат қабул комиссияси баёнини кутиш талаб этилади. Ушбу қарорда, супер-контрактга ўхшаш 3-4 баравар контракт эмас, балки 1 талабани ўқитишга кетадиган сарф-харажатлар белгиланади. Бу сумма 15-20 млн атрофида ва бу миқдордан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры