Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди.