Бошланғич синфларда табиий (Science) фан, Информатика ва ахборот технологиялари ҳамда Тарбия фанларидан кимлар дарс беришлари мумкин?
Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг буйруғига кўра, «Бошланғич таълим» ўқитувчилари бошланғич синфларда «Табиий фан(Science)», «Тарбия» ва «Информатика ва ахборот технологиялари» фанлари бўйича дарс беришлари мумкин.
Шунингдек, «География», «Биология» ва «Физика» фанлари ўқитувчилари 5-6-синфларда«Табиий фан (Science)» фанида, «Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчилар5-11-синфларда «Тарбия» фани бўйича дарс ўтишларига рухсат берилган.
Уларнинг малака тоифалари қандай белгиланади?
Вазир буйруғида келтирилишича, «Табиий фан (Science)»дан дарс берадиган «Бошланғич таълим»,«География», «Биология» ва «Физика» фанлари ўқитувчиларига амалдаги малакатоифасига мос равишда ҳамда 5-11-синфларда «Тарбия» фанидан дарс берадиган «Тарих», «Миллий истиқлолғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчиларга «Тарбия» фанидан малакатоифаси бўлмаган ҳолларда амалдаги малака тоифасига мос равишда ҳақ тўланиши белгиланган.
Бунда, «Тарбия» фанидан дарс ўтиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчиларда бир вақтнинг ўзида «Тарбия» ҳамда тегишли фанлардан малака тоифалари бўлса, бунда«Тарбия» фанидан дарс берганда фақатгина ушбу фан бўйича малака тоифаси татбиқ этилади ва мос равишда ҳақ тўланади.