Манзил: Урганч шаҳар, 26-уй, кўчаси, Хонқа
Телефон: +992170060
Лицензия рақами: №056015
Манзил: Урганч шаҳар, 26-уй, кўчаси, Хонқа
Телефон: +992170060
Лицензия рақами: №056015
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи курс талабаларидан таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши талаб қилинади. 1. Ректор номига ариза; 2. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда); 3. Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси; 4. Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли; (агар бўлса) 5. 3,5×4,5 фото 12 та; 6. Ҳужжатлар йиғма жилди (папка […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024/2025-ўқув йилида 9-11-синфлар ўртасида ўтказилаётган умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг туман босқичида фойдаланилган география фани бўйича саволларни қуйида юклаб олишингиз мумкин. География: 9-синфлар учун 10-синфлар учун 11-синфлар учун
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова томонидан 2023 йил 31 августда “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 282-сонли буйруқ имзоланган. Буйруқ матни ва унга иловалар билан қуйидаги файлда батафсил танишишингиз мумкин: Namunaviy odob-axloq qoidalari
Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан берилади: 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг: – туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими); – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) […]
Аввалроқ, Сирдарё вилоятида ўқувчиларни игна санчиш билан жазолаётган ўқитувчи ҳақида хабар берган эдик. Сирдарё вилояти ИИБ бу ҳақда расмий муносабат билдирди. “Сирдарё вилояти ИИБнинг 102-қисқа рақамига Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи Э. Ғ. Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабда 1е-синфда ўқувчи қизи Ғ. О. ўқитувчиси Абдуллаева Гўзал қўлига игна тиққан ва ҳожатхонага чиқармасдан тазйиқ ўтказганлигини […]
Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига: 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар; 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар; 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар; 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар тўлаш белгиланган. Бунда ушбу тоифадаги абитуриентлар учун […]
Тошкент шаҳрида 2-синфда ўқийдиган қизини 8,7 минг долларга сотган аёл ва унинг шеригига суд ҳукм ўқилди. Маълум қилинишича, Тошкентдан келган аёл беш нафар фарзанднинг онасини қистовга олган. Сўнг бир оила бузилиб кетмаслиги важи биланқизини олиб она пойтахтга «мижоз»ларининг шароитини кўриш учун борган. Воситачиликни эса унинг қўшниси қилган. Келишув бўйича мижоз тарафдаги аёл 10 миллион […]
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга мувофиқ, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилган бир қатор касблар мавжуд. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш орқали умумий белгиланган пенсия ёшидан 5 йил олдин пенсияга чиқиш имконияти яратилади. Хусусан, ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари, ҳарбий академик лицейлар ва ўқув колониялари ўқитувчилари бундай имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга. […]
Педагог ходимларга узайтирилган меҳнат таътиллари Меҳнат кодексининг 216-моддасига мувофиқ асосий ва қўшимча таътиллар сифатида белгиланади. Бу кодекснинг 217-моддасига кўра, ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг минимал давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади. Шу билан бирга, 218 ва 501-моддалар асосида педагогларга узайтирилган меҳнат таътили тақдим этилади. 2023 йил 26 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг 263-сонли қарори иловасига кўра, […]
Ўқишни кўчириш имтиҳонларидан муваффаққиятли ўтганлар талабаларга олийгоҳ томонидан алоқа хати берилади ва айнан шу ҳужжатда қандай ҳужжатлар олиб келиниши лозимлиги кўрсатилган бўлади, жумладан: 👉 Диплом ёки аттест асл нусхаси; 👉 Транскрипти ёки рейтинг дафтарчаси асл нусхаси; 👉 Академик маълумотнома; 👉 1-курсга қабул қилинганлик бўйича буйруқдан кўчирма; 👉 Курсдан-курсга ўтганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирма; 👉 Талабалар сафидан […]
Хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация) бўйича навбатдаги тест синовлари 2024 йил 17-октябр куни ўтказилади. Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топширадиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан шу ҳаволага ўтиб танишишлари мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали). Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғига биноан, мактабларга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим: Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига — бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун […]
Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига: 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар; 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар; 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар; 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар тўлаш белгиланган. Бунда ушбу тоифадаги абитуриентлар учун […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сон фармони ижросини таъминлаш доирасида кўзи ожиз шахсларга хорижий тилларни ўрганишда қулай шароит яратиш мақсадида махсус тест форматининг апробацияси ўтказилди. Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этилган ушбу апробация синовида республиканинг турли ҳудудларидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 90 нафар кўзи ожиз талабгор иштирок этди. Агентлик вакиллари синов натижаларини таҳлил […]
Шавкат Мирзиёев ўқитувчининг маоши келгуси йилдан қай тарзда 12 миллионга етказилишига тўхталди. «Муаллимларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни албатта давом эттирамиз», – деган давлат раҳбари бугунги йиғилишда. «Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар иш ҳақини 15 фоизга оширдик. Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади»,- деди Шавкат Мирзиёев. Синовларда 86 […]
2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, my.gov.uz порталидаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш” хизматига жами 57 174 та ариза келиб тушган. Ариза топширганларнинг 37 116 нафари сертификат олишга муваффақ бўлган. Энг кўп ариза топширилган фанлар орасида Ўзбек тили ва адабиёти 17 316 та ариза билан биринчи ўринда. Кейинги ўринларни кимё (13 446 та ариза) […]
Президент мактаблари ва ихтисослашган мактабларнинг тажрибасини оммалаштириш доирасида 1 мингта умумтаълим муассасасида баҳолаш тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Лекин, уларнинг 300 тасида моддий-техник база талабга мутлақо жавоб бермайди. Энг кўп таъмирталаб мактаблар Тошкент шаҳрида (69 та), Бухоро вилоятида (56 та), Хоразмда (38 та), Андижонда (25 та) ва Наманганда (23 та) жойлашган. Бундан ташқари, Тошкент […]
Кредит тизимида талабалар неча йилгача курсдан қолиб, таълимни давом эттириши мумкин? Таълим олувчини курсдан курсга ўтказиш унинг ГПА қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. ОТМ талабаларни курсдан курсга ўтказишда ГПА кўрсаткичини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Бунда ГПА кўрсаткичи 2,4 — 3,0 оралиғида бўлиши талаб этилади. ГПА ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш […]
Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи билан боғлиқ масалалар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади Мазкур қонуннинг 37-моддаси “э” бандига асосан, олий таълим муассасаларида кундузги таълимда ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланадиган фаолият тури саналади. Яъни, сизнинг магистратурада таълим олган 2 йиллик ўқиш даврингиз меҳнат стажи ҳисобланади. Шунингдек, талаба магистратуранинг 2-курсида бирор иш фаолияти […]
Тиббий кўрикдан ўтмаганлик учун жарима мавжуд эмас. Меҳнат кодексининг 355-моддасига кўра мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши лозим. Ушбу кодекс 360-моддасига кўра иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) […]