Манзил: “Қарши шаҳар I.Karimov кўчаси 405-уй Эски политехника коллежи биноси”
Телефон: +998952811515
Лицензия рақами: № 033630
Манзил: “Қарши шаҳар I.Karimov кўчаси 405-уй Эски политехника коллежи биноси”
Телефон: +998952811515
Лицензия рақами: № 033630
Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, АКФА университетининг “Cоммерcиал Law” (Тижорат ҳуқуқи) йўналишида бир йил ўқиган ва кейинги йилдан ушбу йўналишда ўқиш тўхтатиб қўйилганлиги, тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги тўғрисида 10 га яқин мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, 2022 йил 10 январда турли ОАВда АКФА университетига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бошланганлиги тўғрисида […]
Ўқитувчилар иш вақтини ҳисобccа олиб бориш ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ёки кадрлар бўйича менежер (инспектор) томонидан амалга оширилади. Бунда мактаб ўқитувчиси педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида […]
Фармон билан 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади). 2025 йил 1 февралдан бошлаб: – оилавий болалар […]
Фан доктори бир вақтнинг ўзида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ёки таълим ташкилотларининг коллегиал органи хулосаси асосида олтитадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин. Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) бир вақтнинг […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024/2025-ўқув йилида 9-11-синфлар ўртасида ўтказилаётган умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг туман босқичида фойдаланилган физика фани бўйича саволларни қуйида юклаб олишингиз мумкин. Физика: 9-синфлар учун 10-синфлар учун 11-синфлар учун
Махсус педагогика (дефектология) йўналиши – соғлом ҳамда ногиронлиги бўлган/имконияти чекланган болалар билан ишлаш учун зарурий педагог кадрларни тайёрлайди. Махсус педагогика 4 та йўналишни ўз ичига олади: – олигофренопедагогика (ақлий ривожланиши орқада қолган болалар); – сурдопедагогика (эшитишида нуқсони бўлган болалар); – тифлопедагогика (кўришида нуқсони бўлган болалар); – логопедия (нутқида нуқсони бўлган болалар). […]
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти таълим, илм-фан ва амалиёт интеграциялашган олий таълим муассасаси бўлиб, бу йерда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган йетук кадрларни тайёрлаш учун барча шароитлар мавжуд. Институт 2021–йил 8-сентябр санасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун берилган №0033 лицензияси асосида […]
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октабрдаги 334-сонли буйруғига 43 – иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларига мувофиқ ўқитувчининг лавозим мажбурияти белгиланган бўлиб, улардан бири ўқувчиларни ўз фани бўйича фанлар олимпиадалари, турли танловлар ва мусобақаларга тайёрлаш ҳисобланади. Агар ўқитувчи ўқувчини олимпиадага тайёрлашда ўзига боғлиқ бўлган барча […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ–213-сон Фармонида қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган. Мазкур Фармон ижроси юзасидан Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни билан Қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманлар кесимида тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 000 та қўшимча қабул параметри тасдиқланди. […]
Президент Шавкат Мирзиёев 24-центабр куни касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар: 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеждан иборат. Улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти. Шу […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги 134-сонли фармонининг 9-бандига кўра, умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатга эга бўлган педагогларга устамалар тўланади. Мазкур қарорга кўра, Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган қуйидаги сертификатлар учун камида B+ даража олинганда 20 фоиз миқдорида уларнинг таъриф ставкаларига нисбатан […]
Ўзбекистонда касбий таълим тизимини такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий этиш мақсадида бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Ушбу ўзгаришлар касбий таълим муассасаларини рақобатбардош кадрлар тайёрлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Бундан буён касбий таълим муассасалари умумий талабларга мос турли босқичларда кадрлар тайёрлайдиган ягона, кўп тармоқли тизим асосида ташкил этилади. Шунингдек, таълим жараёнига халқаро стандартларни жорий […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 – декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ. Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас. Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра […]
Миллий сертификат олган талаба-ўқитувчиларга ҳам бошқа ўқитувчиларга тўлангани каби сертификат учун устама тўланади. Талаба бўлгани учун уларга алоҳида қоида қўлланилмайди. Демак, сертификат абитуриентлардан ташқари пед йўналишларда ўқиётган талабаларга ҳам фойда бериши мумкин. Эслатиб ўтамиз, умумтаълим фанларидан миллий сертификатлар учун ўқитувчиларга 20 фоиз, халқаро сертификатлар учун эса 50 фоиз устама тўланади.
Меҳнат кодексининг 385-моддасига кўра, иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўлкира ҳақининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди. Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланиши белгиланган. Лаборатория […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова жорий йилда бўлиб ўтган парламент сайловида ўз номзодини илгари сурганлиги ҳақида хабар берган эдик. Қонунчиликка кўра, агар Ҳилола Умарова депутатликка сайланган тақдирда, ўз лавозимдан воз кечиши керак эди. Давлат рўйхатидан ўтган ОАВда Олий Мажлис қонунчилик палатасига депутатликка ЎзЛиДеПдан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола […]
Олий таълим муассасасини тамомлаб, иш стажига тўлиқ уч йил тўлмаган педагоглар ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкин (бу улар учун биринчи аттестация ҳисобланади). Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади. Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини […]
Жорий йилнинг 29 октябридан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ушбу манзилларда ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик. Шунингдек, 29 октябрь куни информатика ва ахборот технологиялари, 30-31 октябрь кунлари математика ва физика, 1-4 ноябрь кунлари бошланғич таълим, 9 ноябрь куни тарих, тарбия, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари, 11-12 ноябрь куни инглиз тили, корейс тили, […]
Лицензияси автоматик шаклланган «Абу Райҳон Беруний» МЧЖнинг фаолиятини чеклаш бўйича киритилган вазирлик даъво аризаси 12 ноябрь санасида кўриб чиқилади. Аввалги суд мажлиси 8 ноябрь эди, маълум сабабларга кўра 12 ноябрга кўчирилди.
Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ижара ҳақидан тушган даромад солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Солиқ кодексининг 375-моддасига кўра, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад мулкий даромадлар тоифасига киради ва жами даромад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғи солиш объекти саналади. Шунингдек, Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан, бу даромаддан 12 фоиз солиқ ундирилади. Бироқ, агар шахс […]