Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023-й.) билан тасдиқланган регламентга асосан Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали ариза юборган талабгорларга талабалар турар жойига жойлашиш бўйича натижалар эълон қилинмоқда.
Маълумот учун, регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабалар турар жойларига қабул қилинади.
Шундан сўнг жойлар, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.
Аризалар қабули ўқув йили якунига қадар давом этади.