Талабалар ётоқхона тўловида кимларга имтиёз берилади?

Талабалар ётоқхона тўловида кимларга имтиёз берилади?

Имтиёзни олий таълим муассасалари Кенгаши белгилайди. Бунда талаба ётоқхона тўловидан қисман ёки тўлиқ озод этилиши мумкин.

Қуйидагилар ётоқхона тўловидан тўлиқ озод этилади:

 кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
 чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этган) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этган);
 меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
 ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.

Қуйидагиларга умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:

 умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
 вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабалар.