Эртадан касбий(ижодий) имтиҳонлар бошланади: нималарни билиш керак? - Ta’lim xabarlari
Эртадан касбий(ижодий) имтиҳонлар бошланади: нималарни билиш керак?

Жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июл ойида бўлиб ўтганидан сўнг талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларига кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар 16–17-август кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.

Президент фармонига мувофиқ, жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июл-август ойларида ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра, дастлаб касбий/ижодий имтиҳонлар 53 та олий таълим муассасасида 5–19-июл кунлари ўтказилиши тасдиқланди. Яъни эртадан бошлаб белгиланган Олий таълим муассасаларида спорт, санъат, журналистика каби алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларда касбий/ижодий имтиҳонлар бошланади.

Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлардан ҳужжат топширишда ўз телефон рақамлари ва манзил ҳақидаги маълумотларни аниқ кўрсатишлари талаб этилади. Чунки имтиҳон саналари ҳақида улар билан боғланган ҳолда маълумот етказилади. Шунингдек, абитуриентларнинг ўзлари ҳам олий ўқув юрти веб-сайтини кузатиб боришлари керак бўлади.

Имтиҳонга кириш учун рухсатномаларни қаердан олиш мумкин?

Рухсатнома абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетида шакллантирилади. Абитуриент рухсатномасида имтиҳонлар ўтказиладиган манзил, куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлади. Ҳозирда касбий/ижодий имтиҳонларга кирадиган абитуриентлар шахсий кабинетларидан рухсатномаларни юклаб олишлари мумкин.

Тест синовларига кириш учун рухсатномалар ҳам my.uzbmb.uz сайтида шакллантирилмоқда. Жараён якунлангандан сўнг, абитуриентлар шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин бўлади.

Имтиҳонга кечикиш мумкин эмас. Имтиҳонларнинг бошланиш аниқ вақти абитуриент рухсатномасида ёзилган бўлади. Шу боис, абитуриентлардан рухсатномада белгиланган муддат ва манзилга имтиҳон бошланишидан бир соат олдин етиб боришлари сўралади.

Тест синови куни айрим сабабларга кўра бошқа вилоятда бўлиб қолган абитуриент ўша вилоятда тест синовидан ўтса бўладими?

Йўқ, абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида қайси вилоятни белгилаган бўлса, айни шу ҳудудда ташкил этилган имтиҳонда қатнашиши мумкин. Боиси, шу абитуриент учун тест материаллари айни у белгилаган ҳудуд учун ажратилган бўлади ва уни алмаштириш имкони мавжуд эмас.

Мазкур фармон билан, шунингдек, 2024−2025 ўқув йилидан давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади. Параметрлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры