Мед Инвест инновацион тиббиёт техникуми

“Мед Инвест инновацион тиббиёт техникуми” юртимизда ўзининг юқори нуфузига эга бўлган пофессионал таълим ташкилотларидан бири ҳисобланади.

Ушбу таълим муассасаси 2023-йилда ташкил этилган бўлиб ўз олдига фан–тадқиқот–амалиёт занжири асосида юқори сифатли таълим стандартларига асосланган таълим бериш ҳамда талабаларнинг ҳар томонлама етук кадрлар этиб тайёрлаш бўйича стратегик мақсадларни қўйган.

Мазкур техникумга ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар томонидан, 20.10.2023 санасида №148887 рақамли лицензия тақдим этилган ва дипломи давлат профессионал таълим муассасалари қатори Ўзбекистон Республикасида ва бошқа мамлакатларда 100 фоиз тан олинади.

Бугунги кунда ўқув муассасамизда, 2 та йўналиш бўйича ўқув жараёнлари бевосита амалиёт билан боғланган ҳолда олиб борилмоқда:

–      4.71.03.01 – Ҳамширалик иши (Патронаж ҳамшираси);

–      5.71.03.01 – Ҳамширалик иши (Умумий амалиёт ҳамшираси).

Техникумнинг янгидан қурилган замонавий биносидаги ўқув аудиториялари, лаборатория хоналарида ёшларга узоқ йиллик тажрибага эга, малакали профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда.

“Мед Инвест инновацион тиббиёт техникуми” сифатли таълимни кафолатлайди. Бу ерда амалиёт ва назария бир вақтда олиб борилади.

Талабалар техникумнинг ўзида яратилган қулай шароитлар, чет элдан келтирилган тиббиёт жиҳозлари орқали бошланғич амалиётни ўрганишади. Асосий амалиёт Бухоро вилоятида жойлашган кўплаб шифохона пунктларида бўлади, хусусан, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббий маркази, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро Шифо сервис, Навоий вилоят Фтизиатрия ва Пулмонология маркази, Хоразм вилояти Хазорас ТТБ, Вобкент ТТБ, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик маркази даволаш муассасаси Навоий вилояти филиали, РИО ва РИАТМ Бухоро филиали, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, туман тиббиёт бирлашмалари ва шу каби йирик касалхона ва клиникаларда ҳам беморлар билан, олий тоифали ҳамширалар билан ишлаб амалиёт ўташади, малакали шифокорлардан дарс олиб билимларини мустаҳкамлашади.

Ўқув муассасаси турли электрон ресурсларга бой базага уланган компьютер хоналари, тиббиёт хонаси, кутубхонаси, талабалар мустақил ўқиб шуғулланишлари, спорт билан шуғулланишлари, дам олишлари ва ўзаро фикр алмашиб таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Шунингдек, техникум узоқ ҳудудлардан келган талабаларнинг яшаши, дарслардан кейин ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар билан таъминланган шинам ётоқхонасига эга.

     

Таъкидлаш лозимки, “Мед Инвест инновацион тиббиёт техникуми” томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун турли хил лойиҳалар, байрамлар, тадбирлар ва танловлар ҳам ўтказилади.

Мақсад ва вазифаларимиз:

1.Сифатли таълимни таъминлаш. Замонавий таълим дастурлари ва технологиялари орқали етук тиббиёт мутахасисларини яратиш;

2.Мамлакатда тиббиётнинг ривожланишига ҳисса қўшиш: Тадқиқот ва таълим фаолияти орқали энг янги тиббий технологиялар ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш. Тиббий хизмат сифатини яхшилаш учун тиббий амалиётни қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

3. Талабаларга сифатли тиббий таълим бериш: Илғор техника ва технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларга кафолатланган таълимни таклиф этиш;

4. Битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш: Республикадаги талабни ўрганган ҳолда иш берувчилар билан техникум ўртасида шартномалар тузиш ва битирувчиларни бўш иш ўринларига йўналтириш;

5. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда чет элдаги тиббиёт ходимига бўлган талабни ўрганиб битирувчиларни ривожланган мамлакатларга тажриба алмашиш мақсадида йўналтириш. Бунда: талабалар техникум томонидан ташкил этилган бепул хорижий тил курслари орқали чет тилларини ўзлаштириши мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси “Мед Инвест инновацион тиббиёт техникуми” ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

–       Вилоятдаги барча даволаш профилактика муассасаларида ўқувчиларга амалий дарсларни сифатли ўтказиш учун ўқув хоналари билан таъминлашни йўлга қўйиш;

–       Даволаш профилактика муассасаларида ўқувчилар ва ҳамширалар ўртасида устоз шогирдлик анъаналарини йўлга қўйиш;

–       Даволаш профилактика муассасаларининг бўлимларида ҳамширалик жараёнини юритилиши ва тиббий ҳужжатларни юритишни ўрганиш ва амалда бажариш;

–       Даволаш профилактика муассасаларда ҳамширалар ўртасида ўтказиладиган конференциялар, турли хил тадбирлар, семинарлар, вебинарларда иштирок этиш каби масалаларда келишувга эришилди.

“Мед Инвест инновацион тиббиёт техникуми”да талабаларни хорижий тилларни муккамал ўзлаштирган нафақат маҳаллий, балки халқаро меҳнат бозорида ҳам рақобатбардош кадрлар қилиб тайёрлаш, битирувчиларимиз аҳоли саломатлигини биринчи ўринга қўядиган юқори салоҳиятли ва малакали кадрлар бўлиб етиши учун барча имкониятлар яратилган.

Қўшимча маълумот учун:

+998953777000

+998953077000

Техникум веб сайти

Телеграм-канал

Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 416-уй

 

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры