ТРКИ-III (C1) Сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди

ТРКИ-III (C1) Сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон Низомнинг 36-бандига мувофиқ педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март – май ҳамда октябрь – ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилади.

 

– (учинчи хатбоши) Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида Б+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади.

 

Бунда, сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.

 

Маълумот ўрнида, мазкур Сертификатлар учун имтиёзлар фақатгина бир марта, 2022 йил январь июнь ойларида ўтказилган аттестацияларда берилган. Ундан кейинги даврлар учун эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бекор қилинган.