Самарқандлик 6-синф ўқувчи IELTS имтиҳонидан 6.5 баллни қўлга киритди

Самарқандлик 6-синф ўқувчи IELTS имтиҳонидан 6.5 баллни қўлга киритди

Самарқандлик 6-синф ўқувчи IELTS имтиҳонидан 6.5 баллни қўлга киритди

 

Самарқанд шаҳридаги 33-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Алишер Қаҳрамонов инглиз тили бўйича IELTS имтиҳонидан 6.5 балл олиб, тил билиш бўйича B2 даражадани қўлга киритди.

 

Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

 

Алишер Қаҳрамоновнинг IELTS имтиҳонидаги натижалари қуйидагича:

 

Reading: 6.5
Listening: 7
Writing: 6
Speaking: 7

 

Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 6-синф ўқувчиси араб тилидан B2 даражадаги сертификатни қўлга киритган эди.

Аввалроқ, Фарғонада 3-синф ўқувчиси ва Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 3-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 даражани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.