Қорақалпоғистонда яна бир ўқувчи муддатидан олдин 189 баллни нақд қилди

Қорақалпоғистонда яна бир ўқувчи муддатидан олдин 189 баллни нақд қилди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани 1-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлари бор умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Отарбаева Нилуфар 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.

 

Натижалар:

 

Кимё – 73.55 балл (А+)

 

Биология – 70.43 балл (А+)

 

Ўзбек тили ва адабиёт – 47.39 балл (C)

 

Тарих – 63.65 балл (B+)

 

Математика – 50.54 балл (C+)

 

Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани 47-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нуриллаева Дилноза бир неча фандан миллий сертификатларни қўлга киритган эди.

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish