16 январь куни Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига мактаб директорини лавозимидан олиш, шунингдек янги директорни ишга тайинлаш жараёнларида меҳнат қонунчилиги талабларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилгани, шунингдек, меҳнат қонунчилигини бузган Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига нисбатан ҳам маъмурий жарима қўлланилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун, 17 январь куни Хоразм вилоят ММТБ томонидан ушбу хабар юзасидан раддия билдирилди.
«Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига нисбатан ҳеч қандай маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилмаган. Ушбу мазмунда тарқалган хабарлар асоссиз бўлиб, ҳақиқатга мос келмайди.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириб келмоқда».
