1-синфлар учун февралда бериладиган бир ҳафталик таътил қачон бошланиши маълум қилинди

1-синфлар учун февралда бериладиган бир ҳафталик таътил қачон бошланиши маълум қилинди

Жорий йил февраль ойида 1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътилни 9–14 февраль кунлари этиб белгилаш тавсия қилинди.

 

Мазкур тавсия Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан вилоятдаги мактабларга расмий хат орқали етказилган.

 

Маълумот учун, мазкур чора фақат 1-синф ўқувчиларига тааллуқли бўлиб, тавсиявий характерга эга.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

 

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддати ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши қарори асосида белгиланади.

 

1-синфлар учун февраль ойидаги бериладиган бир ҳафталик таътил қачон бошланиши маълум қилинди