Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига мактаб директорини лавозимидан олиш, шунингдек янги директорни ишга тайинлаш жараёнларида меҳнат қонунчилиги талабларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.
Шунингдек, меҳнат қонунчилигини бузган Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига нисбатан ҳам маъмурий жарима қўлланилган.
Бундан ташқари, педагог ходимнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилган Учтепа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсига нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари тааллуқлиги бўйича кўриб чиқиш учун суд органларига юборилган.
«Давлат меҳнат инспекцияси меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни давом эттиради» — дейилади хабарда.
