Чет элда ўқиган бола Ўзбекистонда давлат мактабига қайси ҳужжатлар асосида қабул қилинади?

Чет элда ўқиган бола Ўзбекистонда давлат мактабига қайси ҳужжатлар асосида қабул қилинади?

Хорижда ўқиган боланинг Ўзбекистондаги давлат мактабига қабул қилиниши учун қандай ҳужжатлар талаб этиладиган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарорига 2-илова билан тасдиқланган.

 

«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти»нинг 21-моддаси 193-бандига мувофиқ, ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши шарт:

 

– ўқувчининг чет элда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжати (унда давлат номи, ўқиган мактабининг номи, ўқиган йиллари, синфлари, ўрганилган фанлари ва имтиҳонларда олинган баҳолари (баллари) кўрсатилиши керак);

 

– номланувчи ҳужжатнинг давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси.

 

Кўрсатилган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан сканер қилиниб, PDF форматида сақланган нусха кўринишида аризага илова қилинади.