Ўқишни кўчириш учун транскриптни онлайн шаклда қандай юклаб олиш мумкин?

Ўқишни кўчириш учун транскриптни онлайн шаклда қандай юклаб олиш мумкин?

Хабарингиз бор, баҳорги семестр учун олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) учун ариза топшириш 10 январдан бошланган. Мазкур жараён 20 январгача (20 январь куни ҳам) амалга оширилади.

 

Мазкур жараёнда талабгорлардан рейтинг дафтарчаси, академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси, шунингдек, ўқишни кўчириш (қайта тиклаш) сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади.

 

Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар қуйидаги усулда транскрипт онлайн юклаб олишлари мумкин:

 

1-усул: Мy.gov.uz портали орқали. Бунда талабалар One ID пароллари орқали my.gov.uz ҳукумат портали сайтига ёки иловасига кириш орқали онлайн юклаб олишлари мумкин. Хизмат кўрсатиш муддати автоматик тарзда бўлиб, хизмат бепул ҳисобланади.

 

2-усул: Hemis сайти ёки иловаси орқали.

Ўқишни кўчириш учун транскриптни онлайн шаклда қандай юклаб олиш мумкин?