Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабнинг 5-Г синф ўқувчиси Нуралиева Мунаввар Бекзод қизи Чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритди.
Имтиҳон қисмларига мос равишда натижалар қуйидагича:
— Тинглаб тушуниш (Listening) – 54;
— Ўқиш (Reading) – 51;
— Ёзиш (Writing) – 50;
— Гапириш (Speaking) – 54.
Аввалроқ, Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров Чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.
