Энди талабалар Hemis тизими орқали Coursera курсларидан фойдаланиши мумкин

Энди талабалар Hemis тизими орқали Coursera курсларидан фойдаланиши мумкин

Тизимнинг янги версиясида қуйидаги муҳим янгиланишлар жорий этилди ва фойдаланишга топширилди:

 

— Талаба ҳаракати/Буйруқлар функционалида талабанинг шахсий графиги учун ҳам фармойиш тайёрлаш имконияти қўшилди.

 

— Назоратлар/Якуний назорат функционалида якуний назорат қайдномасини регламентга мувофиқ назорат санасидан кейин 5 кун ичида, барча баҳоларни тўлиқ киритган ҳолда бир марта сақлаш талаби жорий этилди.

 

Сақлаш амалга оширилгандан сўнг қайднома блокланади ва баҳоларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

 

— Ўқитувчи томонидан якуний назорат баҳолари хато киритилган тақдирда, ўқув ишлари бўйича проректорга сўров юбориш орқали тузатиш механизми жорий этилди.

 

— Ўқитувчи ва ўқув ишлари бўйича проректор роллари учун қайдномадаги баҳоларни таҳрирлаш бўйича сўровларни бошқариш функционали ишга туширилди.

 

— Hemis тизимлари учун OneID идентификациясини тўлиқ жорий этиш мақсадида EduID тизими билан интеграция амалга оширилди.

 

— Hemis тизимининг Coursera платформаси билан интеграцияси йўлга қўйилди ва Coursera курсларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

 

Мазкур жараёнлар ўқув ишлари бўйича проректор назорати остида амалга оширилади.