Навоийда 5-синф ўқувчиси CEFR B2 сертификатини қўлга киритди

Навоийда 5-синф ўқувчиси CEFR B2 сертификатини қўлга киритди

Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров Чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатни қўлга киритди.

 

Имтиҳон қисмларига мос равишда натижалар қуйидагича:

 

— Listening 59;

 

— Reading 56;

 

— Writing 53;

 

— Speaking 51.

 

Маълум бўлишича, Исломбек Мансуров педагоглар оиласининг тўнғич фарзанди. Унинг отаси Дилшод Мансуров Навоий давлат университети доценти бўлса, онаси Шоҳиста Турдиева мактабда математика фани ўқитувчиси.

 

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 3-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси Пўлатов Иброҳимжон Чет тилини билиш даражаси бўйича B2 даражали сертификатни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.