Ўзбекистонлик ўқувчилар 22-Халқаро Жаутиков олимпиадасида 20 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар 22-Халқаро Жаутиков олимпиадасида 20 та медални қўлга киритди

10-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан 22-Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди.

 

Дунёнинг 15 мамлакатидан 700 дан ортиқ ўқувчи иштирок этган ушбу олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги рекорд натижага эришди:

 

– 3 та олтин;

– 8 та кумуш;

– 9 та бронза;

-жами 20 та медаль.

 

Ғолибларимиз билан қуйида танишинг:

 

МАТEМАТИКА ФАНИДАН

 

– Элбек Зоҳиджонов — Тошкент шаҳар ИМА Ал-Хоразмий ИМИ — ўқувчиси — КУМУШ МЕДАЛЬ;

– Расулбек Ғаффоров — Тошкент шаҳар ИМА ал-Хоразмий ИМ — ўқувчиси — КУМУШ МЕДАЛЬ;

-Достонбек Раҳмонқулов — Сирдарё вилояти ИТМА ИМ — ўқувчиси — КУМУШ МЕДАЛЬ;

-Абдулазиз Раджабов — Тошкент шаҳар ИМА Ал-Хоразмий ИМИ — ўқувчиси — КУМУШ МЕДАЛЬ;

– Алишер Умурзоқов — «Леадер счоол» мактабининг ўқувчиси — КУМУШ МЕДАЛЬ;

– Умарбек Убайдуллаев — Сергели тумани Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — БРОНЗА МЕДАЛЬ;

-Файзуллоҳ Тохиров — Тошкент шаҳар ИМА ал-Хоразмий ИМ — ўқувчиси — БРОНЗА МЕДАЛЬ;

-Элшод Ўралов — Термиз шаҳар 14-сонли мактаб ўқувчиси — БРОНЗА МЕДАЛЬ;

– Сулаймон Матназаров — Урганч шаҳар 3-сонли мактаб ўқувчиси — БРОНЗА МЕДАЛЬ;

– Дурбек Ўктамов — Бухоро вилояти Вобкент туман ИМ ўқувчиси — БРОНЗА МЕДАЛЬ;

– Адҳамбек Арзиқулов — «Миллат умиди» мактаби ўқувчиси — БРОНЗА МЕДАЛЬ.

ИНФОРМАТИКА ФАНИДАН

 

– Жахонали Хайдаралиев — Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби ўқувчиси— ОЛТИН МЕДАЛЬ;

– Улуғбек Раҳматуллаев — Наманган Президент мактаби ўқувчиси — ОЛТИН МЕДАЛЬ;

– Тимур Кадирбергенов — Нукус Президент мактаби ўқувчиси — КУМУШ МЕДАЛЬ;

– Жаҳонгиршоҳ Авазхонов — Наманган Президент мактаби ўқувчиси — КУМУШ МЕДАЛЬ;

– Ҳумоюн Абдураупов — Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби — БРОНЗА МЕДАЛЬ;

– Исамиддин Байболов — Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби ўқувчиси — БРОНЗА МЕДАЛЬ.

ФИЗИКА ФАНИДАН

 

– Элбек Уроқов — «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — ОЛТИН МЕДАЛЬ;

– Муҳаммад Абдумаликов — Мирзо Улуғбек номидаги ИМ ўқувчиси — КУМУШ МЕДАЛЬ;

– Асилбек Жуманазаров — «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — БРОНЗА МЕДАЛЬ

 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси 2025 йилги 21-Халқаро Жаутиков Олимпиадасида жами 19 та медаль қўлга киритган эди.