Савол: Мен яқинда ўтказилган малака синовларида «Йил ўқитувчиси» танловининг биринчи босқичида қатнашдим ҳамда 110 балл олдим. Агар бизнинг тумандан шундай натижага эришган педагоглар сони 3 нафардан ортиқ бўлса, уларни саралаб олиш қандай ташкил этилади?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган «Йил ўқитувчиси» танловини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига кўра, «Йил ўқитувчиси» танловининг биринчи босқичи ўтган йилнинг август декабрь ойларида ташкил этилган малака синовлари билан интеграция қилинган ҳолда ўтказилган.
Танловнинг биринчи босқич натижаларига кўра, ҳар бир туман (шаҳар)дан баллар кетма-кетлигига қатъи риоя этган ҳолда энг юқори балл тўплаган 3 нафардан номзод танловнинг иккинчи босқичига ўтказилади.
Агар танловнинг биринчи босқичида номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
– номзоднинг амалдаги малака тоифаси юқорилиги;
– кўп йиллик педагогик иш стажига эгалиги;
– мутахассислик фанидан юқори балл тўплагани.
Юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, номзодларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади.
Маълумот учун: малака синовларида «Йил ўқитувчиси» танловининг биринчи босқичи учун номзодларга 50 та тест топшириғи берилади ҳамда қуйидаги тарзда алоҳида балл ҳисобланади:
– мутахассислик фанидан (35 та) ҳар бир тўғри жавоб учун — 3,1 балл;
– педагогик маҳорати учун (10 та) ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,1 балл;
– касб стандарти учун (5 та) ҳар бир тўғри жавоб учун — 1,1 бал
