«Robo-coding» Республика олимпиадаси 5–11-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилади

«Robo-coding» Республика олимпиадаси 5–11-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилади

«Robo-coding» Республика олимпиадаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар давлат ва нодавлат умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида 2 хил ёш категориялари бўйича ташкил этилади.

 

1-категория — 5-8-синф ўқувчиларини ўз ичига олади.

2-категория — 9-11-синф бўлган ўқувчилар ўртасида жамоавий тарзда бўлиб ўтади.

 

Ҳар бир жамоа 2 нафар иштирокчидан иборат бўлиши керак.

 

Олимпиада 4 босқичда ташкил этилади:

– Мактаб босқичи январь ойи давомида;

– Туман (шаҳар) босқичи февраль ойида;

– Ҳудудий босқичи март ойи давомида;

– Республика босқичи апрель май ойларида.

 

Олимпиаданинг дастлабки босқичида ўқувчилар дастурлашдан фойдаланган ҳолда белгиланган талабларга мос, чизиқлар бўйлаб ҳаракатлана оладиган махсус робот яратадилар.

 

Олимпиадада иштирок этиш учун мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар рўйхати жорий йилнинг 2 февраль кунига қадар шакллантирилади.

 

Мазкур жамоалар давлат ёки нодавлат таълим ташкилоти маъмурияти қарори асосида олимпиаданинг кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.

 

Республика босқичида ёш категориялари бўйича энг юқори натижани кўрсатиб ғолибликни қўлга киритган жамоалар Халқаро Робототехника Олимпиадасида иштирок этиш учун тавсия этилади.