2025 йил 15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди.
Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Кимлар онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин?
Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.
Мазкур жараёнда талабалар қайси манзилда рўйхатга олинади?
Талабалар ўзлари ўқиш давомида яшаб турган манзилда (аҳоли пунктида) рўйхатдан ўтадилар.
— Агар талаба олий таълим муассасаси ётоқхонасида яшаса — у ҳолда шу ётоқхона манзили бўйича рўйхатга олинади.
— Агар талаба ижара уйда ёки қариндошининг уйида яшаса — у ҳолда айни шу манзил бўйича рўйхатдан ўтади.
Бу қоида барча олий таълим муассасалари талабаларига тааллуқлидир.
