Агентлик тизимидаги Қарши шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Асилбек Сатторов дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Гонконг Политехника Университети (The Hong Kong Polytechnic University)га тўлиқ грант асосида қабул қилинди.
Маълумот учун: PolyU — Хитойнинг Гонконг шаҳридаги давлат тадқиқот университети бўлиб, техник таълимда биринчи бўлиб ташкил этилган ва QS халқаро рейтингида 54-ўринни эгаллаган.
Грант миқдори:
— йилига 32 000 АҚШ доллари;
— 4 йил учун жами 128 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грант. Шунингдек йиллик 6 000 АҚШ доллари миқдоридаги стипендия.
Ўқувчига 2026/2027 ўқув йили учун Department of Mechanical Engineering, BEng (Hons) in Mechanical Engineering, Full-time, 4 йиллик бакалавр дастури бўйича расмий таклиф хати тақдим этилган.
Шунингдек, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 7.5 балл натижани қайд этган ҳамда академик салоҳиятни аниқловчи SАТ имтиҳонларидан 1500 балл, AS Level — ААА натижага эга.
Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Ризаев Садулла Хитойнинг нуфузли Гонгконг университетига йилига 249.000 HK$ тўлиқ грантни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.
