Қозоғистон пойтахти Астанада ёмон об-ҳаво шароити туфайли мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилди.
Хусусан, 2026 йил 14 январь куни пойтахт мактабларининг иккинчи сменада таҳсил олаётган мактабгача (ноль синф)дан 9-синфгача бўлган ўқувчилари масофавий таълим форматига ўтказилган.
Бу ҳақда Астана шаҳри Таълим бошқармаси расмий маълумот берган.
«Об-ҳаво шароитларининг ёмонлашуви сабабли 2026 йил 14 январь куни иккинчи сменада таҳсил олаётган 0–9-синф ўқувчилари масофавий таълим форматига ўтказилади,» — дейилади хабарда.
Шунингдек, ёмон об-ҳаво туфайли пойтахт мактабларининг биринчи сменада ўқийдиган 0–9-синф ўқувчилари ҳам масофавий таълимга ўтказилганлиги қайд этилган.
Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, ушбу чоралар болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.
