Андижонда педагог ходимларга 322 029 000 (уч юз йигирма икки миллион йигирма тўққиз минг бир) сўм таътил пуллари тўлаб берилиши таъминланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Адлия бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Олтинкўл туман адлия бўлимига «Ҳуқуқий маҳалла» платформаси орқали тумандаги умумтаълим мактабларининг жами 32 нафар педагог ходимларнинг мурожаати келиб тушган.
Мурожаатни ўрганиш давомида, ходимларга жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида ҳисобланган ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари турли важлар билан иш берувчилар томонидан тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Масала юзасидан адлия бўлими бошлиғининг тегишли тақдимномаси киритилган ҳолда, ходимларга жами 322 029 000 (уч юз йигирма икки миллион йигирма тўққиз минг бир) сўм миқдоридаги таътил пулларни тўлаб берилиши таъминланган.
