Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Ризаев Садулла Хитойнинг нуфузли Гонгконг университетига йилига 249.000 HK$ тўлиқ грантни қўлга киритди.
Маълумот учун, The University of Hong Kong (HKU) — Гонгконг университети «QS Asia University Rankings 2026» рейтингида 1-ўрин, «QS World University Rankings 2026» дунё рейтингида 11-ўринда туради. Ушбу университетда ҳозирда 10 та академик факультет ва талабалар учун 20 та турар жойлари мавжуд бўлиб, инглиз тили асосий ўқитиш ва баҳолаш воситаси ҳисобланади.
Аввалроқ, Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Отабек Комилов Дониёр ўғли дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Mohammed Bin Zayed University of Artificial Intelligence университетига тўлиқ грант асосида қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.
