Узоқ вақт экран қаршисида ўтириш болаларнинг сўз бойлигини камайтиради

Узоқ вақт экран қаршисида ўтириш болаларнинг сўз бойлигини камайтиради

Англияда ҳукумат беш ёшгача бўлган болаларнинг телевизор, телефон ёки планшет экранига қанча вақт қарашини тартибга солиш бўйича илк расмий тавсияларни жорий этади. Тадқиқотлар узоқ экран олдида ўтириш болаларнинг сўз бойлиги ва диққатини жамлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатишини кўрсатмоқда.


Ҳукумат маълум қилишича, апрель ойида беш ёшгача бўлган болалар учун экран олдида ўтириш бўйича қўлланма эълон қилинади.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, икки ёшгача бўлган болаларнинг қарийб 98 фоизи ҳар куни телевизор, телефон ёки планшет экранига қарайди. Ота-оналар, ўқитувчилар ва боғча ходимлари болаларнинг суҳбатлашиш ва ўқишга диққатини жамлашда қийналаётганини таъкидлашган. Бундан ташқари, кунига беш соат экран олдида ўтирадиган болалар, кунига атиги 44 дақиқа экран қаршисида бўладиган тенгдошларига нисбатан камроқ сўз билади.

 

Жорий қилинаётган мазкур қўлланма Англия Болалар комиссари Reychel de Souza ва Таълим вазирлигининг илмий маслаҳатчиси профессор Rassell Viner бошчилигидаги миллий ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилади. Гуруҳ ота-оналар, болалар ва мактабгача таълим мутахассислари билан маслаҳатлашади.

 

Тавсия қилинадиган қўлланма ота-оналарга экран вақтига муқобил машғулотларни танлашда ҳам ёрдам беради. Масалан, биргаликда китоб ўқиш, суҳбатлашиш, қўшиқ айтиш ёки ўйин ўйнаш.

 

Ҳукумат тадқиқотига кўра, икки ёшдаги болаларнинг юқори даромадли оилаларидаги 77 фоизига ҳар куни китоб ўқиб берилади, паст даромадли оилаларда эса бу кўрсаткич 32 фоиз.

 

Таълим вазири Bridjet Fillipson нинг таъкидлашича:

 

«Экранлар бугун оилавий ҳаётнинг бир қисмига айланган. Масала уларни ишлатиш ёки ишлатмасликда эмас, балки қандай қилиб тўғри ва фойдали ишлатишда.»

Мутахассислар ушбу тавсиялар болаларнинг эрта ёшдаги ривожи, тил кўникмалари ва мактабга тайёргарлигини яхшилашга ёрдам беришини айтмоқда.

 

Аввалроқ, болага эрта смартфон бериш руҳий саломатлик ва таълим олишига жиддий хавф солиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.